"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ вингери Жесси Лингард маст ҳолда автомобиль ҳайдагани учун 18 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилди.
30 ёшли Лингард 8 июль куни Манчестер чеккасида маст ҳолда машина ҳайдаб кетаётганида қўлга олинди. Тезкор тест шуни кўрсатдики, Жесси алкоголнинг қонуний чегарасидан икки баравар кўпроқ чиқди.
Полиция Лингардни ўзининг Lamborghini Urus машинасини бошқа спорт машинаси билан пойга қилаётганида гумон қилиб, тўхтатди.
Судда пайдо бўлган Лингард ўз адвокати орқали спиртли ичимликларни истеъмол қилишда айбини тан олди, аммо пойга ҳақидаги шубҳаларни рад этди. Шунингдек, Жессининг адвокати футболчини ҳайдовчиси ўша куни ишламаганини ҳам тушунтирди.
Натижада Лингард 18 ойга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди - мавжуд олти ойлик тақиқдан ташқари. Жесси шунингдек, 61 минг фунт жарима тўлайди, дея хабар бермоқда Daily Mirror нашри.
Қайд этиш керакки, 30 ёшли англиялик футболчи ҳозирда клубсиз ва "Вест Хэм" таркибида формасини сақлаб турибди.