Норасмий хабарларга қараганда, "ПСЖ" клуби раҳбарияти бош мураббийни ўзгартириш харакатига тушган. Бунга нисбатан шу вазифада турган Карло Анчелотти ўз муносабатини билдирди.
"Бизнинг клубдан кўп нарсани кутиш мумкин, шу жумладан миш-мишларни ҳам. Аммо миш-мишлар ҳар доим ҳам рост бўлиб чиқавермайди. Мен истеъфодан ҳеч қачон қўрқмаганман. "ПСЖ"- маъсулиятли клуб, тарихи бой. Бу клубга қандайдир совринлар ютишда ёрдамлашсам - яхши бўлар эди. Бизда жамоавий ўйин руҳияти сезилмаяпти, бу табиий, чунки охирги вақтда жамоага 15 та янги ўйинчи келди", - дейди Анчелотти.