Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоадоши Арда Гюлер ҳақида фикр билдирди.
"Арда Гюлер эҳтиёткор бўлиши керак. Бошқа футболчиларда ҳам иқтидор бор, лекин кейинчалик майдонга тушмади. Айниқса, бу клубда инсоннинг муваффақиятли ёки муваффақиятсизлигини аниқлайдиган маълум ньюанслар мавжуд. У ўз ёшига кўра ниҳоятда иқтидорли, чап оёғи жуда яхши. Арда техник жиҳатдан жуда яхши, айниқса тор жойларда. Менимча, у жуда яхши ва ақлли футболчи", - деди Кроос Madrid Universal билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Гюлер ўтган ёзда “Фенербахче”дан “Реал”га ўтган эди. 18 ёшли ярим ҳимоячи оёғидан жароҳат олгани учун жорий Испания Ла лигасида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушмади. Футболчининг амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.