Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Афсона ва оёқ тўпи

Баҳо:
+ | -

Афсоналарда келтирилишича, биринчи тўп гўзаллик илоҳи  Афродита томонидан тайёрланган, у севги илоҳи Эросга тортиқ қилаётиб дейди: «Мен сенга мўжизавий ўйинчоқ ҳадя этяпман. Бу тезучар шар (юмалоқ жисм) сенга Гефест қўлидан омон чиқиб кетишингда асқотади...»
Айни шу ҳолат футболнинг рамзларидан бири бўлиб қолди. Илоҳий учлик  Қуёш, Ой ва Ерга тўпнинг менгзалиши бежиз эмас, албатта.

Американинг туб аҳолиси саналмиш ҳиндуларнинг машҳур сиу қабиласи ҳам бир вақтлар ана шундай ғоят қизиқарли, кўпроқ жисмоний куч талаб этса-да, бир олам руҳий завқ берувчи ўйин баҳонасида мусобақалашишган. Улар ўз футболини «тапа банка яп» (тўп ошириш) деб аташган экан. Ҳиндуларнинг ўйинида гарчи тўп иштирок этса ҳам ҳозирги футбол кўринишидан анча йироқ эди.

Инглизлар қадим замонларда футбол ўйинини xалк сайллари ўтказиладиган  мойли ҳафтада ўйнашган. Икки томонга ажралган баққувват йигитлар тўпни бир-бирларига оёғида ошириш орқали рақиб дарвозасига гол уришни кўзлашган. Дарвозалар ҳозирги даврникидан кескин фарқланган, икки жамоа дарвозаси ўйиндан олдин шаҳар марказидан унча узоқ бўлмаган иxтиёрий нуқталарга ўрнатилган. У вақтларда жамоаларда неча киши қатнашиши,қаерда ўтиши, муддати ҳам белгиланмаган. Ҳатто тўпнинг шаклига ҳам алоҳида эьтибор берилмаган. Қайси тараф вакили боши билан гол йўлласа, ўйин тўxтатилган ва ўша жамоа ғалаба қозонган.

Футбол, инглизча сўзларнинг бирикишидан хосил бўлган сўз, яьни foot+ball, бу бизнинг тилда оёк тўпи  деган маьнони англатади. Аммо xалқаро миқёсда, АҚШдан ташқари, Ер шаридаги барча xалқлар уни бирдек футбол, деб аташади. Америкаликлар футболни soccer дейишади.

1314 йил 13 апрелида Англия қироли Эдуард II маҳаллий савдогарларнинг арзу додига қараб, аҳолига дуч келган жойда, айниқса, шаҳар ичида футбол ўйнашни қатьиян ман этиб қўяди.

1491 йил футбол (ва голф) ўйнашни бутун қироллик ҳудудида таьқиқловчи навбатдаги фармойиш эьлон қилинади. Унда нафақат тўп сураётган ўйинчилар, балки томошабинлар ҳам қамоққа тиқилиши таькидланганди. Шунга қарамай, футбол жозибаси, сеҳри забт этган юзлаб кишилар бу спорт тури билан шуғулланишда давом этишди.

Фақатгина Елизавета I даврига келиб, футбол қайта тикланди, мамлакат бўйлаб янгидан туғилди. Ўша даврда футболнинг муҳим қоидалари ишлаб чиқилди. Алоҳида тўғри тўрт бурчакли жой ажратиладиган ва дарвозалар ҳам шу ерга ўрнатиладиган бўлди.

Манба: www.kitob.uz
Киритилди: 15:05, 10.12.2012.
Ўқилди: 4613 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3188]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2070]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1804]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1795]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1703]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1483]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1464]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1409]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1387]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик