Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Артём Сокол: «Абдуқодир Ҳусанов Европада ўйнай олиши дарҳол маълум бўлганди»

Баҳо:
+ | -

«Сурхон» ҳимоячиси Артём Сокол клуб матбуот хизматига берган интервьюсида жорий мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Артём, чемпионат бошланиши олдидан жамоа Дукентда йиғин ўтказди. Ўқув-машғулот йиғини қандай бўлди? Нима устида ишлаган эдингиз?
— Йиғинимиз яхши ўтди. Биз асосан жисмоний ва тактик жиҳатлар устида ишладик. Хатоларимизни тузатиш устида ишладик. Энди, қолган ўйинларга тайёрланамиз

— Охирги ўйинларда мағлуб бўлдик, лекин яхши футбол кўрсатдик. Ҳозир «Сурхон» рақибларга қарамай, барча жамоалар билан яхши курашмоқда. Нимани эвазига бу содир бўлади?
— Ҳаммаси жамоавий меҳнати туфайли. Йигитлар машғулотларда астойдил ҳаракат қилишади. Қолаверса, биринчи давра тугади, иккинчи давра ҳам кетмоқда. Футболчилар ўз ўйинларини, услубини ҳис қилишди. Машғулотларда ўз ишимизни бажарсак, исталган рақиб билан ўйнай оламиз.

— «Сурхон» учун Ўзбекистон чемпионатида тарихдаги энг яхши натижа: 6-ўрин. Ҳозир «Сурхон» еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Шахсан сиз учун нима муҳим: чемпионат якунида шу поғонани эгаллаш? Ёки 5-ўрин учун курашамиз?
— Юқори ўринлар учун кураша олишимизга ишонаман. Биз ишлаяпмиз ва ривожланмоқдамиз. Жамоамий ва индивидуал тарзда. Биз энг баланд ўринларга кўтарилиб олишимиз керак.

— «Сурхон»га лигадаги энг ёш мураббийлардан бири Сергей Арслонов устозлик қилади. Мураббий штаби ҳақида айтиб беринг…
— Биз Сергей Сергеэвич бошчилигида жуда яхши ишлаяпмиз. Лекин бизнинг мураббийлар штаби ўз ишини аъло даражада бажармоқда. Мураббийларимиз ҳимоячилар билан алоҳида, ҳужумчилар билан алоҳида ишлайди. Ҳимоячи сифатида мен кўпинча Алексей Владимирович Николаев билан бирга ишлайман. Биз учун ҳамма нарса соат механизми каби ишлайди ва барчамиз клуб манфаати учун ўз ишини қиламиз.

— Суперлига савияси ҳақида нима дея оласиз?
— Футбол даражаси жуда зўр, яхши техникага эга футболчилар кўп. Қизиқарли чемпионат. Бу ердаги барча ўйинларда мухлисларнинг ҳиссиётлари кўп. Сифатли майдонларга эга турли стадионларга ташриф буюриш ҳам ёқимли. Бу ерда мухлислар кўп. Умуман олганда, менимча, бу ерда жуда яхши футбол савияси

— Беларус ва Ўзбекистон чемпионатлари қандай фарқ қилади?
— Беларусга Ўзбекистондан кўпроқ футболчилар кела бошлади. Беларус футболи кучлироқ ва тактик жиҳатдан ривожланган. Техника борасида эса бу ўзбек футболчилар яхшироқ.

— Сиз легионер футболчи эканингиз учун ўзбек футболи ҳақида сўрамасдан иложим йўқ. Ўзбекистонга келишдан олдин, ўзбек футболимиз ҳақида ниманидир билардингизми?
— Албатта! «Энергетик» футбол клубида ўйнаганман. У ерда жуда кўп ўзбек футболчилари бор эди. Шундай қилиб, бу эрда футбол қандай эканлиги ҳақида тасаввурга эга бўлдим.

— Айнан «Энергетик»да Абдуқодир Ҳусанов билан ўйнагансиз. Ўшанда Абдуқодир Францияда ўйнашини тасаввур қилиш мумкин эдими?
— Унинг Европада ўйнаш олиши дарҳол маълум бўлганди. Биринчидан, у инсон сифатида маданиятли ва билимли. Футболчи сифатида эса унинг тўп билан ишлаши, мураббийлар штаби томонидан берилган маълумотларни ўзлаштиришга ҳаракат қилганини кўриш мумкин эди. У жуда юқори салоҳиятга эга эканлиги аниқ эди.

— «Сурхон»нинг икки нафар футболчиси Султонмуродов ва Шамсиев Осиё ўйинларида Олимпия терма жамоаси сафида қатнашмоқдалар. Тажрибали футболчи сифатида йигитларга нима тилашингиз мумкин?
— Мен уларга ўзларининг энг яхши фазилатларини кўрсатишларини истайман. Чунки бу халқаро турнир бўлиб, уни скаутлар ва мутахассислар кузатиб боради. Келажакда улар ҳам чақирув олишлари учун терма жамоада ўзларини кўрсатишларини тилайман. Энг муҳими, жароҳатлар бўлмасин. Қайтиб «Сурхон»га юксак марраларни забт этишда ёрдам берсинлар.

— Умуман олганда, мамлакатимиз қандай таасурот қолдирди сизга?
— Ўзбекистон менга жуда ёқди. Одамлар очиқ ва меҳмондўст, ҳамма ёрдам беришга ҳаракат қилади. Жуда мазали ошхона, сабзавотлар, мевалар. Бу ерда ҳаёт қизиқарли, ҳамма нарса тез ўтади, барчаси ҳаракатда. Беларусда - ҳаёт секинроқ ўтмоқда.

— Фаолиятингиз давомида қайси юлдузларга қарши ўйнагансиз?
— Беларусда биз тез-тез Европа жамоалари ва турли ёшдаги терма жамоаларга қарши ўйнаймиз. Дракслер, Рюдигерга қарши ўйнаган эдим. Шунингдек, Роберто Карлосга қарши ўйнадим. Ёшлар даражасида сиз доимо бўлажак юлдузларга қарши ўйнашингиз мумкин. Ва кейин сиз бир вақтлар уларга қарши ўйнаганингизни тушунасиз.

— Сизнинг позициянгизда ўйнаётган футболчилардан, қайси бири сиз учун энг яхши?
— Мен Тиаго Силванинг ўйинига қойил қоламан. У 39 ёшда, лекин жуда яхши ўйнайди ва ёшлардан қолишмайди. У ўйинни жуда яхши ҳис қилади ва назорат қилади. Албатта,  Серхио Рамос ҳам (кулади).

— Футболдаги орзунгиз нима?
— Мен доимо юқори натижаларга эришмоқчиман. Мен Европада кучли чемпионатда ўйнашни хоҳлардим. Ҳар қандай футболчи ўзини юқори савияда синаб кўришни истайди. Олдин мен Конференция лигасида ўйнаганман. Атроф, футбол муҳити ва тезлиги, ўйинчиларнинг савияси жуда юқори.

— «Сурхон» мухлислари жамоани қўллаб-қувватлаш учун ҳар ўйинда узоқдан келишади. Мухлислар қўллаб-қувватлашига қандай қарайсиз?
— Бизнинг мухлислар шунчаки ажойиб! Ҳар бир ўйинга саёҳат қилиш, узоқ масофаларни босиб ўтиш жуда қийин. Улар бўш вақтларини биз билан ўтказишади. Бунинг учун паст таъзим ва мухлисларимизга катта ҳурмат. Улар жамоани жуда яхши кўришлари ажойиб. Биз ўйнаймиз ва улар учун боримизни берамиз, шунда уларга бизнинг ўйинимиз ёқади. Бунинг учун уларга катта раҳмат ва имкон қадар тез-тез ғалабаларимиз билан уларни хурсанд қиламиз.

БЛИЦ-САВОЛЛАР:

— Ош ёки сомса?
— Ўзбекистонда бир неча турдаги паловни татиб кўрдим. «Сурхон» ошпази Насим ака тайёрлаган палов менга ёқди. Балки мен ҳали энг мазали паловни татиб кўрмаганман. Сомсани эса, Чорсуда татиб кўрдим. Бозордаги бир одам жуда мазали сомса сотяпти, жуда мазали экан.

— «Сурхон» сафида соврин ёки УЕФА Чемпионлар Лигасидаги 1та учрашувми?
— Албатта «Сурхон»га соврин. Жамоа билан муваффақиятга эришиб, Осиё чемпионлар лигасига йўл олайлик.

— «Қуруқ» ўйин 0:0 ёки ғалаба, лекин 4:3 ҳисобида?
—  4:0 ҳисобида ғалаба қозонишимизни ҳоҳлайман (кулади).

— Футбол оламидаги ким билан 10 дақиқа давомида бир пиёла кофе устида суҳбатлашган бўлардингиз?
— Криштиану Роналду билан. Роналду ўз устида кўп ишлаган. Қандай қилиб у бундай муваффақиятга эришганини билиш қизиқарли.

Манба: https://t.me/FCSURXON_OFFICIAL
Киритилди: 06:51, 27.09.2023.
Ўқилди: 4394 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.