Бен Чилуэлл жароҳати туфайли "Брайтон"га қарши ўйинни эрта тугатишга мажбур бўлди.
Ҳимоячи жароҳат олган ҳолда майдонни эрта тарк этди. "Челси"да захира алмаштиришлар қолмагани сабабли "аристократлар" 89-дақиқадан бошлаб, ўйинни 1 киши кам якунлашга мажбур бўлишди.
Жорий мавсумда Чилуэлл Премьер-лигада 6 та ўйинда майдонга тушди ва битта голли узатмани амалга оширди.