“Интер Майами” бош мураббийи Херардо Мартино “Хьюстон Динамо”га (1:2) қарши АҚШ Очиқ Кубоги финалини ўтказиб юборган аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг қачон қайтиши мумкинлигини айтди.
"У, албатта, лига охиригача ўйнайди. Биз вазият қандай кетаётганини ва тиббиёт бўлими унга хавф-хатарсиз ўйнашга рухсат бера оладими ёки йўқлигини кўрамиз", - дея Мартино сўзларини келтирмоқда AFP.
МЛСнинг жорий мавсумида 36 ёшли аргентиналик футболчи тўртта ўйинда қатнашиб, ўз жамоадошлари учун битта гол ва иккита голли узатмани амалга оширди.