«Атлетико Мадрид» Ян Облакка ўринбосар излай бошлади.
Todofichajes журналистларининг ёзишича, «Наполи» дарвозабони Алекс Мерет испан топ-клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолган.
26 ёшли италияликнинг трансфер қиймати 18 миллион еврога баҳоланмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2024 йил июнь ойи охиригача ҳисобланади.