"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 7-турида "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:2) фикр билдирди.
"Футболчиларга улар билан фахрланишимни айтдим. Айниқса, озчиликда улар жуда яхши ўйнашди. Жамоа зарур бўлган ҳамма нарсани қилди ва жуда яхши ҳаракат қилди. Биз жуда хавфли эдик. Қизил карточка? Ҳамма буни аниқ қизил карточка деб ўйлайди. Мен буни бошқача тушуман - шунчаки мен футбол ўйнаганим учун ва кўпчилигингиз ўйнамагандирсиз. Уни секин ҳаракатда кўрсангиз, бу даҳшатли. Уни реал вақтда кўрсангиз, бу ёмонликка яқин ҳам эмас.
Бу вазиятни қийинлаштирди, аммо жамоа учрашувдан максимал даражада фойдаланди. Биз кўрсатган характер ҳеч кимдан кам эмас эди. Мен ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганман", - деди Клопп клуб расмий сайтига.