Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Фахрийлар кенгаши «Пахтакор»ни табриклади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футболи фахрийлари кенгаши "Пахтакор" футбол клубини миллионлаб мухлислар армияси номидан жамоани навбатдаги бор Ўзбекистон чемпионлигига эришгани билан чин юракдан табриклайди.

"Пахтакор" кўп миллатли Ўзбекистоннинг фахрига айланган. Юртимизнинг етакчи жамоасига айланган ҳолда Ўзбекистон футболи ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Миллий футболимиз тарихида кўплаб пахтакорчиларни алоҳида эътироф этиш мумкин. Геннадий Красницкий, Биродар Абдураимов, Михаил Ан, Владимир Федоров, Миржалол Қосимов, Одил Аҳмедов жаҳон даражасида тан олинган. Севимли жамоамизнинг ҳозирги авлоди ғалабали одимни давом эттираётганидан фахрланамиз. "Пахтакор" футболчилари Ўзбекистон терма жамоалари таркибида ўзларини кўрсатишяпти, Осиё ва жаҳон чемпионатларида муваффақиятларга эришмоқда. Ишонамизки, Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йил Бразилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олади ва унинг таркибида севимли клубимиз "Пахтакор" футболчилари етакчи ролларни бажаришади.

"Пахтакор" фахрийлари жамоанинг 2012 йил мобайнида ҳужумкор ўйин кўрсатиб, тўққизинчи марта мамлакат чемпионига айланганидан фахрланишди. Эътиборлиси, бу йилги жамоа таркиби нафақат миллий чемпионат, балки Осиё Чемпионлар лигаси иштирокчилари орасида ҳам энг ёши бўлганди. Бу бизга Ўзбекистон футболи куч тўплаётгани ва Осиё қитъасида энг юқори ўринларга даъвогарлик қилишга тайёрлигига умид қилишга имконият беради.

Футболчилар, мураббийлар, раҳбарият ва клуб ходимларини 2012 йилги чемпионатдаги унутилмас ғалаба билан муборакбод этади ва яшил майдонларда янги ёрқин ғалабаларни тилаб қоламиз!

ЎЗБЕКИСТОН ФУТБОЛ ФАХРИЙЛАРИ КЕНГАШИ ВАКИЛИ
Н.Д.ЖАЛОЛОВ

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:19, 13.12.2012.
Ўқилди: 4258 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.