Хави Эрнандес "Барселона" бош мураббийи сифатида ўзининг 100-ўйинини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 2-тури доирасидаги "Порту"га қарши учрашув юбилей бўлади. Mundo Deportivo нашри Каталония клуби устози билан интервью уюштирди.
Футболчи сифатида Хави барча мусобақаларда "Реал"га қарши 42 ўйинда майдонга тушди ва бош мураббийи сифатидаги қисқа фаолияти давомида саккизта "Эл-Класико"нинг бештасида ғалаба қозонди. Бунга 2023-йилнинг январида Испания Суперкубоги финалида 3:1 ҳисобидаги ғалаба ҳам киради, Хави буни мураббийлик фаолиятидаги энг яхшиси деб ҳисоблайди.
"Суперкубокда "Реал Мадрид" устидан қозонилган ғалаба. Бу бизнинг "Мадрид"га қарши биринчи чемпионлигимиз эди ва ўша кунги ўйин биз майдонда кўришни истаган хабарни жуда яхши акс эттирди.
Шунингдек, Хави ўтган йили Чемпионлар лигасида "Бавария"дан 0:3 ҳисобида учралган мағлубият "Барселона"даги фаолияти давомида энг оғир бўлганини ҳам тан олди.
"Ўтган мавсумда "Бавария"га қарши ўз уйидаги 3:0 ҳисобидаги мағлубият, ўша мағлубият Чемпионлар Лигаси билан хайрлашишимизни аниқлаб берганди ва энг оғир мағлубият бўлди" - деди Хави.