Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Ўзбекистонлик футзалчилар «БТА Футзал»нинг финалга чиқишига ҳисса қўшишди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, кеча футзал бўйича Қозоғистон кубоги ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. "Қайрат" жамоаси "Аят"ни 8:2 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини йўлга киритган бўлса, "БТА Футзал" ва "Тулпар" жамоалари ўртасидаги баҳс қизиқарли кечди.

"БТА Футзал" таркибида Тожибоев, Ирсалиев, Холмуҳаммедов ва Абдумавлонов ўйин қайдномасига киритилишди. Ўйин бошидан ҳар иккала жамоа ҳужумкорликка ўр беришди. Абдумавлонов бир ҳаракат билан "Тулпар"нинг икки нафар ҳимоячисини алдаб ўтишга ва дарвоза томон зарба беришга муваффақ бўлган бўлса-да, дарвозабон ўз вақтида зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Кейинги вазиятда Ирсалиевнинг кучли зарбасида ҳам қарағандаликларнинг легионер дарвозабони реакцияси кўрсатишга муваффақ бўлди. Бу ўйинда "БТА Футзал"нинг ўзбекистонлик тўртлиги рақибга эркин нафас олишга имкон бермади. Биринчи бўлим тугашига 2 дақиқа қолганида меҳмонларнинг бразалиялик легионери Алекс Дилшодга нисбатан қўпол ўйин намойиш қилди. Белгиланган жарима зарбасини олма-оталиклар сардори Кулбакаров аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим банкирлар учун омадли бошлади. Дилшод Ирсалиев яратилган вазиятдан қўлдан чиқармади ва ҳисобни 2:0га етказди. 28-дақиқада Першин битта жавоб тўпини киритиб, интригани юзага келтирди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганидан Кулбакаров Ирсалиев томонидан бурчакдан етказиб берилган тўпни дарвозага йўллаган бўлса, ўйн тугашига 1 дақиқа қолганида қарағандаликлар бешинчи ўйинчи  тактикаси билан ҳаракат қилганида жамоа сардорининг ўзи уларни жазолади — 4:1.

Футзал. Қозоғистон кубоги
«Тулпар» - «БТА-Футзал» - 1:4 (0:1)
Голлар: Першин 28 - Кулбараков 18, 37, 39, Ирсалиев 23
«БТА-Футзал»: Абдурасилов, Аселкан, Ирсалиев, Кононенко, Кулбараков, Муҳамедияров, Холмуҳаммедов, Шамро, Тожибоев, Алжаксин, Абдумавлонов, Барабанов, Абдилбаев, Караласбаев

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:20, 14.12.2012.
Ўқилди: 3699 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8415]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5390]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3467]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2941]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2289]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2243]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1533]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1402]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1323]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1221]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик