Кириш Регистрация
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия 1-1 Конго ДР
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-2 Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада - Қатар
19/06 05:00 Мексика - Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия

"МЮ" ЕЧЛда ўз гуруҳида сўнгги ўринга жойлашди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида кетма-кет икки ўйинда мағлуб бўлди.

Мураббий Эрик тен Хаг шогирдлари турнир гуруҳ босқичининг 2-турида “Олд Траффорд”да “Галатасарой”га имкониятни бой бериб қўйди (2:3).

Турнирнинг биринчи турида “Манчестер Юнайтед” “Бавария”га имкониятни бой берганди (3:4).

Манкунианликлар учун бу ҳам кетма-кет иккинчи мағлубиятдир, чунки 30 сентябрь куни жамоа Премер-лигада "Кристал Пэлас"дан мағлуб бўлганди (0:1).

Инглиз клуби Чемпионлар лигасининг “А” гуруҳида ҳозирча бирорта очко олмай, тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Турнирнинг навбатдаги ўйинида жамоа 1 очкога эга "Копенгаген" билан тўқнаш келади. Гуруҳда 6 очко билан “Бавария” пешқадамлик қилмоқда, “Галатасарой” ҳисобида 4 очко бор.

Киритилди: 04:53, 04.10.2023.
Ўқилди: 1279 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик