Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Пахтакор» янги истеъдодларни саралаб олди

Баҳо:
+ | -

12 декабрь куни "Пахтакор" академиясининг "Чилонзор" стадиони сунъий майдонида, 1998 йилда таваллуд топган футболчилар учун назорат синов учрашуви ўтказилди. Бу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад, "Пахтакор" футбол академияси сафини истеъдодли футболчилар билан бойитиб олиш.
 
Айни пайтда Тошкент шаҳар чемпионатида ғолибликни қўлга киритган жамоага Ленур Еремеев бош мураббийлик қилаяпти. Тадбир давомида бир неча нафар янги футболчилар иштирок этдилар. Улар кузатувга келган клуб раҳбарияти, Самвел Бабаян, Мурод Исмоилов,  Виктор Жалилов, Валерий Борадавкин ва фахрли меҳмон Одил Аҳмедов кўз ўнгиларида ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

"Ўз пайтида Одил Аҳмедовни ҳам мана шундай ўйинлар орқали топган эдик. Бу каби тадбирларни доимий тарзда ўтказиб туришимиз натижасида, сўнгги йилларда сафимизда истеъдодли футболчилар кўпайиб бораяпти. Бугун ҳам бир неча яхши футболчиларни кўрдик. Мураббийлар билан келишган ҳолда, уларни ўз сафимизга қўшиб оламиз", - дейди клуб Вице-президенти Самвел Бабаян.
 
Одил Аҳмедовнинг фикри эса қуйидагича кўриниш олди: "Йил давомида ёшларга эътибор қаратиш лозим. Ўз пайтида биз ҳам шу укаларимиз каби назорат ўйинларида майдонга тушиб, мутахассислар назарига тушганмиз. "Пахтакор" анча йиллардан бери ёшларга катта эътибор қаратиб келаяпти. Бу йил жамоа Ўзбекистон чемпиони бўлди, бунда мана шу ёшларни ўрни катта".

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 18:09, 14.12.2012.
Ўқилди: 4683 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2704]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2507]

«Реал»ни ёзда тарк этадиган 9 футболчи маълум бўлди [2507]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [2172]

«Реал» Вальвердени сотиб юбормоқчи: Уругвайлик юлдузнинг кетишига учта сабаб айтилди [1802]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1796]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1667]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1588]

«Барселона» «Ливерпуль» ҳимоячиси учун курашга қўшилди [1438]

«Манчестер Сити»нинг бугунги ўйини учун тахминий таркиби [1361]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик