Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Рафаэль Бенитес ёзда клубни «Барселона» собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола бошқариши мумкинлиги борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Гвардиоланинг ютуқлари жудаям кўп. Агар у «Челси»га келиб кўплаб ютуқларни қўлга киритадиган бўлса мен бундан фақат хурсанд бўламан».
«Мен «Челси»ни қўлга олаётганимда шартномам 6 ёки 7 ойга мўлжалланган бўлишини яхши билардим. Шундай экан мен ўзоқ муддатли фаолият ҳақида ҳозирча бош қотирганим йўқ», дея гапириб ўтди Бенитес.