«Бавария» ҳужумчиси Харри Кейн ЕЧЛ гуруҳ босқичи 2-турида «Копенгаген» устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Ўйин 2:0 ҳисобида мюнхенликлар фойдасига ҳал бўлди. Кейн бутун 90 дақиқани майдонда ўтказди ва гол ура олмади.
«Бу жуда яхши ғалаба. Вазифа бажарилди, лекин биргаликда ишлашда давом этамиз», - деб ёзди 30 ёшли форвард ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Жорий мавсумда Кейн барча турнирларда тўққизта ўйинда қатнашиб, тўққизта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.