"ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ўзига хос натижани такрорлаш имкониятига эга.
Франциялик футболчи Тошкент вақти билан соат 23:59да бошланадиган Англиянинг "Ньюкасл" клубига қарши сафар учрашувида парижликларнинг асосий таркибидан жой олди.
The Athletic нашри хабарига кўра, Мбаппе бугун "Ньюкасл" дарвозасига гол урса, Чемпионлар лигасида тўрт ёки ундан ортиқ инглиз стадионида гол урган тўртинчи футболчига айланади.
Бунгача фақат Криштиану Роналду (бешта стадион), Лионель Месси ва Роберт Левандовски (тўрттадан стадион) бунга эришган. Мбаппе "Этиҳад", "Энфильд" ва "Олд Траффорд"да гол уришга эришган.