Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв унинг "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньонинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларга муносабатини билдирди.
"Қачондир клубда ишлашим мумкин, аммо аниқ ҳозир эмас. Мен ҳозир бир неча йилдан буён ўзимга ҳузур бахш этаётган терма жамоа мураббийи вазифасидаман. "Реал" ҳақдаги гаплар - миш-мишдан ўзга нарса эмас. Жозе Моуриньонинг шартномаси 2016 йилгача тузилган, менинг бундестим билан тузган шартномам - 2014 йилгача.. Яқин вақт ичида бўлиши керак бўлган муҳим воқеа - бу Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиш. Шундан сўнг жамоадан хотиржам кетсам бўлади", - дея Лёвнинг сўзларини келтиради Sport 1.
Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Лёв Германия терма жамоасини 2006 йилдан буён бошқариб келмоқда.