Пайшанба куни “Вест Хэм” Европа Лигаси гуруҳ босқичида “Фрайбург”ни меҳмонда 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Opta хабарига кўра, "болғачилар" Европа мусобақаларида, жумладан, саралаш ўйинларида мағлубиятсиз 17 ўйин сериясини давом эттирган биринчи инглиз жамоаси бўлди.
"Вест Хэм"нинг мағлубиятсиз серияси старти ўтган мавсумга тўғри келади. Натижада “болғачилар” финал учрашувида “Фиорентина”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, Конференциялар лигаси кубогини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг “Вест Хэм” ҳисобида 6 очко бор. Кейинги турда лондонликлар меҳмонда “Олимпиакос”га қарши баҳс олиб боради.