Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

ФИФА Жанубий кореялик футболчини 2та ўйинга дисквалификация қилди

Баҳо:
+ | -

Халқаро олимпия қўмитаси ва ФИФА Жанубий Корея Олимпия ва миллий терма жамоалари аъзоси Парк Жонг Ву («Бусан»)ни расмий мусобақаларда 2та ўйиндан четлатиш ҳақида қарор чиқарди. Бунга сабаб қилиб футболчининг Лондон олимпиадасининг учинчи ўрин учун бўлган ўйиндаги голни миллий низо чиқариб келтириши мумкин бўлган ҳолатда нишонлаганлиги кўрсатилмоқда.

Лондон Олимпиадаси футбол мусобақасида Япония терма жамоасига қарши учинчи ўрин учун бахсда футболчи голни нишонлаш мақсадида «Докдо – бизнинг еримиз!» дея ёзилган қоғозни кўтарганча стадионда югурган эди. Шундан сўнг футболчи бронза медалини топшириш маросимига ҳам қўйилмаган эди.

Маълумки, бир неча йилдан буён Жанубий Корея ва Япония давлатлари Докдо ороли кимга тегишли эканлиги борасида келишолмай келади. Жанубий Корея орол ўзларига қарашли худудга яқинлигини хисобга олиб, Докдони Корея мулки деб эълон қилишган бўлса-да, Япония ҳам бу оролга даъвогарлик қилиб келади. Футболчи энди кейинги йили ЖЧ саралаш ўйинларининг Қатар (уйда, 2013 йил 26 март) ва Ливан (сафарда, 2013 йил 4июнь)га қарши ўйинларини ўтказиб юборади. Ўзбекистон (уйда, 2013 йил 11 июнь) ва Эрон (уйда, 2013 йил 18 июнь) билан ўйинларгача эса терма жамоа ихтиёрига қайтади.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 08:53, 16.12.2012.
Ўқилди: 5427 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6187]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2898]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2766]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2427]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2399]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2130]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1826]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1820]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1749]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик