Маурисио Почеттинонинг фикрича, «Челси» «Бёрнли» устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.
«Мен жуда ҳурсандман. Ўйлайманки, футболчилар ғалабага ҳақли эди. Мавсум бошиданоқ ўзимизга муносиб бўлган натижани олмадик.
Лекин бугун яхши ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Биз битта гол ўтказиб юбордик ва «Бёрнли»нинг структурасини бузиш қийин бўлди. Иккинчи бўлимда устунлик қилдик ва ғалабага тўлиқ ҳақли эдик.
Биз ёш жамоамиз, бизда янги ўйинчилар жуда кўп, шунинг учун жамоага ишончни кучайтиришимиз керак.
Биз яхши ўйнаяпмиз, лекин биз ўзимизни яхшилашимиз ва дарвоза олдида ишончимиз кўпроқ билдиришимиз керак.
«Мен хурсандман, энди биз ўзимизга бўлган ишончни кучайтирмоқдамиз ва сўнгги учта ўйинда учта ғалаба ёш жамоа учун жуда муҳим», - деди «Челси» устози.