Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

"Лацио" посбони Россия терма жамоасида ўйнашдан бош тортди

Баҳо:
+ | -

"Лацио"нинг россиялик дарвозабони Иван Проведелни Россия терма жамоасида ўйнаш имконияти қизиқтирмади. Бу ҳақда Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов хабар берди.

"Биз Ванянинг тараққиётини кузатиб боряпмиз. У ҳатто гол ҳам урганини биламиз. Афсуски, Иван биз билан мулоқот қилишдан бош тортди. Мен РФИдан мени у билан боғлашни сўрадим. У Россиядан ҳеч ким билан мулоқот қилишни истамаслигини айтди. Уни ушбу йиғинга чақиришса ҳам бўларди, шунинг учун ҳам уни қидириб юргандим", - деди Кафанов.

Эътиборлиси, Проведелнинг онаси рус миллатига мансуб. Бироқ, Иван Россия терма жамоасида ўйнаш вариантини кўриб чиқмаяпти.

Киритилди: 22:47, 10.10.2023.
Ўқилди: 1598 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.