Кириш Регистрация
14/08 19:00 Навбаҳор 4-3 Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо 2-2 Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум 2-0 Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

Ҳасанбой Дўстматовнинг проф боксдаги навбатдаги жанги санаси ва рақиби тасдиқланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматовнинг навбатдаги жанги санаси ва рақибини номи аниқ бўлди.

Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Осиё ўйинларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган Дўстматов 5 ноябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрида ташкил этиладиган бокс оқшомида Жанубий Африка Республикаси вакили Сифамандла Баленига қарши рингга кўтарилади. Ушбу жанг оқшомнинг марказий тўқнашуви сифатида қайд этилган.

Маълумот учун: Балени фаолияти давомида 21 та ғалаба (8 нокаут), 5 мағлубият ва 2 та дуранг натижа қайд этган. Боксчи жорий йилнинг 4 сентябрь куни IBO World Minimum камари учун ўтказган 12 раундлик жангида Мзамо Махифенига очколар ҳисобига кўра ютқазиб қўйган.

Ҳасанбой эса проф боксдаги 5 та жангининг барчасида ғалаба қозонган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:08, 11.10.2023.
Ўқилди: 3421 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик