"Аякс"нинг собиқ ҳимоячиси Рональд де Бур клуб раҳбариятининг жорий мавсумдаги омадсиз спорт натижаларига олиб келган қарорларини кескин танқид қилди.
"Бунчалик кўп иккинчи даражали ўйинчиларни олиб, улар энг юқори савияда ўйнайди деб ўйлашнинг маъноси йўқ. Бу ёмон сўз бўлиши мумкин, лекин шоколадни ахлатдан ясаш мумкин эмас. Мен вазиятдан жуда хавотирдаман, бу нимага олиб келишини билмайман", - дея де Бур сўзларини келтиради Marca.
"Аякс" Нидерландия чемпионатида олти ўйиндан сўнг бор-йўғи 5 очко билан 16-ўринда бормоқда. Саккизта учрашувдан кейин 24 очко билан ПСВ пешқадамлик қилмоқда