Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Кулибали: «Мураббийларни тез-тез алмаштириб туриш яхши эмас»

Баҳо:
+ | -

Руди Гарсия тез орада «Наполи» бош мураббийи лавозимидан четлатилиши мумкин. Миш-мишларга кўра, Неапол клуби президенти Аурелио де Лаурентис Антонио Конте билан фаол музокаралар олиб бормоқда.

«Наполи»нинг собиқ футболчиси Калиду Кулибали вазиятга изоҳ берди.

«Гарсия ажойиб мураббий ва унга аввалги мураббийлар каби мослашиш учун вақт керак. «Наполи»нинг бир нечта ўйинчилари билан гаплашдим ва улар буни менга тасдиқлашди. Умид қиламанки, клубда унинг ишлаши учун сабр-тоқат керак бўлади.

Конте ҳам ажойиб мураббий, у мени ўз клубларига қўшиб олмоқчи эди. Мен уни жуда ҳурмат қиламан ва у буни билади, лекин мен Руди Гарсияни худди шундай ҳурмат қиламан.

Мураббийларни тез-тез алмаштириб туриш яхши эмас. Умид қиламанки, «Наполи» Гарсияга вақт беради», - дея Кулибалидан иқтибос келтиради Football Italia.

Киритилди: 19:51, 11.10.2023.
Ўқилди: 977 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик