Сўнгги кунларда матбуотда "Наполи"да бош мураббий алмашиши мумкинлиги қизғин муҳокама қилинмоқда. Демак, Антонио Конте мураббийлик курсисида Руди Гарсияни алмаштириши мумкин. Ижтимоий тармоқдаги таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, сешанба куни Конте Италия чемпиони билан келишувни узоқ муҳокама қилган. Бироқ музокаралар ижобий кечмади - мутахассис мураббийликка қайтиш учун янги имкониятларни кутишда давом этишга қарор қилди.
Қайд этилишича, “Наполи” президенти Аурелио де Лаурентис Антонио Конте билан тўғридан-тўғри гаплашган, бироқ келишувга эриша олмаган.
Италиядаги бошқа манбаларнинг ёзишича, Конте ҳозирда оиласи билан кўпроқ вақт ўтказмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Антонио Конте "Тоттенхэм"дан ҳайдалган эди.