Англиялик мураббий Уэйн Руни Бирмингем бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида гапирди.
«Бирмингем»дан келган таклифдан жуда мамнунман. Яна Англияда ишлаш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман.
«Бирмингем» - катта клуб, мен уларнинг амбицияларини тушунаман. Мен бу жамоага муваффақият келтиришга ҳаракат қилмоқчиман», - дея мутахассиснинг сўзларини келтиради Goal.com портали.
Эслатиб ўтамиз, Уэйн Туманли Албионга қайтишдан олдин Американинг «Ди Си Юнайтед» клубида бош мураббий бўлиб ишлаган.
Бу мавсумда «Бирмингем» чемпионшип турнир жадвалида олтинчи ўринда бормоқда. Жамоа 11 турдан кейин 18 очко жамғарган.