Германия терма жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн нима сабабдан бирорта клуб таклифини қабул қилмаганини тушунтириб берди.
Мутахассис шу йилнинг март ойида “Бавария”дан ҳайдалган, шундан сўнг у “Челси”, “Тоттенхэм” ва “ПСЖ” клубларида ишлаш учун номзод сифатида кўрилган, бироқ клуб футболига қайтмаган ва якунда Германия терма жамоаси таклифини қабул қилганди.
"Клублар билан бир нечта учрашувлар ўтказдим, аммо ҳеч бир ҳолатда мен буни тўғри вариант деб ҳисобламадим. Германия терма жамоаси билан менда шу туйғу дарҳол пайдо бўлди. Мамлакат терма жамоасини бошқариш мен учун катта шараф”, - дея Нагельсманн сўзларини келтиради журналист Максимилиан Кох.