Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

Смит-Роуга даъвогарлар ҳозирча 4 та

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Эмиль Смит-Роуга Премьер-лиганинг бошқа клублари қизиқиш билдирмоқда.

Аввал хабар қилинганидек, 23 ёшли футболчи Микель Артета жамоасида ўйин тажрибаси камлиги туфайли кетиш ҳақида ўйламоқда. Журналист Экрем Конурнинг ёзишича, айни дамда ҳужумкор ярим ҳимоячига АПЛнинг тўртта клуби қизиқиш билдирмоқда – “Кристал Пэлас”, “Астон Вилла”, “Ньюкасл” ва “Эвертон”. Улар хавбеки январь ойида трансфер қилмоқчи.

Эмиль Смит-Роу жорий мавсумда "Арсенал"нинг барча мусобақалардаги олтита ўйинида майдонга тушди ва жами атиги 136 дақиқа ўйнади. Transfermarkt хабарига кўра, англиялик футболчининг трансфер қиймати 30 миллион эврони ташкил қилади.

Киритилди: 11:56, 14.10.2023.
Ўқилди: 1607 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [6585]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [3764]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3220]

«Барселона» Испания терма жамоасида Кубарси билан жуда кучли тандемда ҳаракат қилаётган ҳимоячини кўзлади [3044]

Олисе «Реал»га ўтишни талаб қилмоқда [2999]

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [2757]

«Реал» АПЛ топ-клуби сотиб олмоқчи бўлган Каррерас учун белгиланган нархни маълум қилди [2701]

Альварес «Барселона» учун иккита топ-клубга рад жавобини берди [2552]

«Барселона» Рэшфорд эвазига футболчисини «МЮ»га беришдан бош тортди [2551]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [2452]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик