Кириш Регистрация

Элдор Шомуродов кейинги фаолиятини қаерда давом эттиради?

Баҳо:
+ | -

Россиянинг "Football24.ru" сайтида Элдор Шомуродовнинг Италиядаги фаолиятига аталган мақола эълон қилинди.

Унда "Кальяри" жамоасининг А Сериядаги муваффақиятсизликлари ва Элдорнинг жамоадан "тушиб қолгани" ҳақида ёзилган.

Шунингдек, мақолада Элдорнинг кейинги фаолияти қандай бўлиши ҳақида 5 та вариант илгари сурилган.

1-вариант. Ўйин яхшиланмаса, тез орада "Каляри"да мураббий алмашади. Шундан сўнг, барчаси бошидан бошланади. Элдор айнан ўша лаҳзани кутиши ва "Кальяри"дан ўзини сотиб олишларини сўраши керак.

2-вариант. Тез орада "Рома"да мураббий алмашиши кутилмоқда. Элдор шу онда жамоага қайтиб янги мураббийга ўзини кўрсатиши ёки "Монца" ва "Лечче"дан бирига ижарага беришларини сўраши керак. "Сассуоло", "Фиорентина" каби клублар аллақачон уни шорт-листидан чиқариб юборишган.

3-вариант. РПЛга қайтиш. У Россияга энди олдинги Шомуродов даражасида эмас, анча Европада тажриба оширган футболчи сифатида қайтади ва исталган клубида ўйнаб кета олади.

4-вариант. Саудия Арабистони чемпионати. Аллақачон бу юртдан ҳам Элдорга чорловлар бўлган. Айни дамда ушбу мамлакат чемпионатида Жаҳон футболи юлдузлари ўйнаётганини ҳисобга олсак, Саудияга ўтиш Элдор учун офат бўлмайди.

5-вариант. Осиё варианти. У молиявий жиҳатдан анча яхши шаклланган Қатар ёки БАА клубларининг бирига ўтиши мумкин. Шунингдек, ўзбек футболчилари учун Жанубий Корея чемпионати ҳам альтернатив йўл ҳисобланади.

Манба: https://t.me/Jamoliddin_Bobojonov
Киритилди: 21:56, 14.10.2023.
Ўқилди: 17994 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик