"Бавария"да Томас Тухелдан норозилик кучаймоқда.
T3 журналистлари Мануэль Боннке ва Филипп Кесслернинг сўзларига кўра, баъзи футболчилар бош мураббийга нисбатан "сабрларини йўқотмоқда". Уларнинг фикрича, 50 ёшли мутахассиснинг жамоага деярли таъсири йўқ ва унинг ўйин нуқтаи назаридан ривожланиши амалда тўхтаб қолган.
Футболчилар Тухелнинг улар билан мулоқотидан ҳам норози. Жамоа ўйиндан бир неча соат олдин эълон қилинади, бу эса ўйинчиларнинг ўз ролига мослашишини қийинлаштиради ва мураббий улар билан кам мулоқот қилади - бу индивидуал суҳбатларга ҳам тегишли. Кўпинча футболчилар Тухелнинг ёрдамчилари билан алоқада.
Немис ўтган йилнинг баҳорида "Бавария"га бош мураббий этиб тайинланганди. Айни пайтда жамоа Бундеслигада 7 турдан кейин 17 очко жамғариб, 3-ўринда бормоқда.