Испания терма жамоаси бош мураббийи Луи де ла Фуэнте ўз жамоасининг Германияда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионатига муддатидан олдин йўл олиши ҳақида фикр билдирди.
"Биз Европа чемпионати пайтида қай даражада эканлигимизни кўрамиз. Жамоа юқори ўринларда бўлиш учун кураш олиб боришига оптимистик ишонаман. Талаблар ва вазифалар доимий равишда ўсиб бормоқда", - деди испаниялик мутахассиси УЕФА матбуот хизматига.
Европа чемпионати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Испания терма жамоаси сафарда Норвегия билан учрашди. “Қизил фурия” скандинавияликлар устидан 1:0 ҳисобида минимал ғалабани нишонлади. Ушбу муваффақият эвазига испанлар муддатидан аввал Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритишди.