"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Раян Гравенберх жамоадоши Доминик Собослаи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Собослаи машғулотларда мени ҳайратда қолдирди. Бу йигит ақл бовар қилмайдиган зарбага эга. Баъзида машғулотдан сўнг биз зарбаларни машқ қиламиз, ҳар бир зарба нишонга тегади. Доминик мени ҳаммадан кўра ҳайратда қолдирди", - дейди ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, Собослаи ёзги трансфер ойнасида 70 миллион эвро эвазига "Ливерпул"га ўтганди. Доминик инглиз гигантлари билан 2028 йилнинг ўрталарига қадар узоқ муддатли меҳнат шартномаси имзолади.