Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЖЧ-2030 нақ 6та мамлакатда...

Баҳо:
+ | -

ФИФА ЖЧ-2030 ўйинлари нақ 6та мамлакатда ўтказилишини расман тасдиқлади.

Эътиборли томони, мундиал тарихда илк марта бирданига 3та қитъага ташриф буюради. Тўғри, 3та мамлакат асосий мезбон ҳисобланади - Испания, Марокаш ва Португалия. ФИФА тендерида шу мамлакатларнинг қўшма «заявка»си ғолиб бўлди. Фақат истисно шуки, Уругвай, Парагвай ва Аргентина термалари ЖЧнинг 100 йиллиги муносабати билан биринчи учрашувини ўз мамлакатида ўтказади. Хусусан, ЖЧ-2030 очилиш маросими учун Уругвай танланди. Зеро, 1930 йилги илк мундиал шу мамлакатда ташкиллаштирилган. «Бўлинган дунёда ФИФА ва футбол бирлашмоқда», - деди ФИФА президенти Жанни Инфантино ушбу қарор юзасидан.

Cope нашри маълумотларига қараганда, мундиал-2030 ўйинларига 18та стадион ўз бағрини очади: Уругвай - 1та; Парагвай - 1та; Аргентина - 1та; Испания - 11та; Португалия - 3та; Марокаш - 1та. Финал ўйини учун бош фаворит - «Сантьяго Бернабеу» (Мадрид). Яна бир маълумотга қараганда, ЖЧ-2030 финали Марокашнинг Касабланка шаҳрига ишониб топширилади. Ҳозирда 90 минг томошабинга мўлжалланган янги стадион қурилмоқда ва у 2025 йили фойдаланишга топширилиши керак. ЖЧ-2030 тақвими лойиҳаси ҳам тайёр. Режага мувофиқ, мусобақа 2030 йилнинг 8 июнь куни бошланади. Аниқроғи, 8-9-саналар Уругвай, Аргентина ва Парагвай термалари иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади. Финал эса 21 июль кунига мўлжалланмоқда. Агар барчаси тасдиқланса, ЖЧ-2030 44 кун давом этади. 

ЖЧ-2034га эса ОФК ёки ОкФК (Океания)га аъзо мамлакатлар мезбонлик қилади. Бош фаворит ўз-ўзидан маълум - Саудия Арабис­тони. Саудлар бу борада аллақачон ҳаракатни бошлашди. Эътиборлиси, атиги 3 кун ичида Саудия Арабистони мундиали ғоясини 50тадан ортиқ футбол ассоциацияси қўллаб-қувватлашга улгурди. Тендерда ғолиб чиқиш учун эса чамаси 105та ассоциация овози кифоя қилади. Саудия «заявка»сини асосан, Осиё ва Африка мамлакатлари ёқлаши кутилган ҳолат эди. Лекин таъкидланишича, Никарагуа, Гватемала ва Сент-Люсия (КОНКАКАФ аъзолари) каби мамлакатлар вакиллари ҳам ҳозирдан Саудияга овоз беришларини яширишмаяпти. Шунингдек, Австралия ҳам ЖЧ-2034 мезбонлик ҳуқуқи учун курашмоқчи. Ҳар ҳолда, мамлакат футбол федерацияси бошқарув директори Жэймс Жонсон бу борада иш бошлангани, мезбонлик имконияти ўрганиб чиқилаётганини маълум қилди. 

Таниқли футбол эксперти Алишер Никимбаевнинг ёзишича, Ўзбекистонда ҳам ЖЧ-2034 мезбонлиги учун қўшма аризага кириш имконияти бор. «Саудия томони ЖЧ-2034га мезбонлик қилишдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. Сўнгги тенденциялар, шунингдек, иштирокчи жамоалар ва талаб қилинадиган стадионлар сонини ҳисобга олсак, Осиёнинг яна бир ёки бир нечта мамлакати «заявка»га қўшилиши мумкин. Ўзбекистон учун яхши имконият ва бу ҳазил эмас», - деб ёзди Никимбаев.

Эслатма, ЖЧ-2026 АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Маълум бўлишича, 12та гуруҳда 1-2-ўринларни банд этган жамоалардан ташқари, яна яхшироқ кўрсаткичга эга 8та 3-поғона эгаси ҳам «плей-офф» босқичига чиқади. Ҳозирда ЖЧ-2026 финал ўйинига 3та стадион даъвогар: 

«AT&T» (сиғими - 105 минг), Арлингтон, Техас штати

«Метлайф» (сиғими - 82,5 минг), Ист-Рузерфорд, Нью-Жерси штати

«Соу-Фай» (сиғими - 100 минг), Инглвуд, Калифорния штати

Яна бир янгилик шуки, 2025 йили футзал бўйича аёллар терма жамоалари ўртасида илк марта ЖЧ ўтказилади. Унда 16та жамоа қатнашади. ФИФА кенгаши йўлланмалар қандай тақсимланишига ҳам ойдинлик киритди: Европа - 4та, Осиё/Австралия - 3та, Жанубий Америка - 3та, Африка - 2та, Шимолий ва Марказий Америка - 2та, Океания - 1та. Яна битта чипта табиийки, мезбон мамлакатга берилади. ЖЧ-2025нинг аниқ муддати ва манзили кейинроқ маълум бўлади. 

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:32, 17.10.2023.
Ўқилди: 2330 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.