Мураббий Антонио Конте "Ювентус" билан хайрлашганидан ҳафсаласи пир бўлганини тан олди.
Мутахассис 2011 йилдан буён Турин клубини бошқариб келган ва 2014 йилнинг июлида кутилмаганда кетишга қарор қилган ва орадан кўп ўтмай Италия терма жамоасига тайинланган.
“Менинг энг катта афсусланишим, уч йилдан кейин “Ювентус”ни тарк этганим. Мен кичик қийинчиликларни жиддий муаммолар сифатида қабул қила бошладим, шунинг учун мен ўз лавозимимни тарк этишга қарор қилдим”, деди Конте.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Конте "Ювентус" билан хайрлашганидан кейин "Челси", "Интер" ва "Тоттенхэм"да ишлашга муваффақ бўлганди. Жорий йилнинг март ойидан бери италиялик ишсиз қолмоқда.