Кириш Регистрация

Мудрик илк бор Украина терма жамоасида ўзини кўрсатди

Баҳо:
+ | -

Мальта ҳамда Украина терма жамоалари ўртасидаги 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш гуруҳ босқичидан ўрин олган учрашув якунланди. Сергей Ребров шогирдлари 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

85-дақиқада Лондоннинг “Челси” клуби ҳужумчиси Михаил Мудрик таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди. Шу тариқа, 22 ёшли футболчи миллий терма жамоа сафида илк бор гол урди. Бунинг учун у 15 та учрашув ўтказиши керак бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Мудрик ўтган ёзда Украина терма жамоасида дебют қилганди.

Киритилди: 05:10, 18.10.2023.
Ўқилди: 1167 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик