Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Евро-2024 саралаш босқичи доирасида Италияга қарши ўйинда гол урди.
"Бавария" футболчиси ўйиннинг 32-дақиқасида пенальтини голга айлантириб, ҳисобни тенглаштирди.
Бу 30 ёшли футболчининг терма жамоа сафида 87та ўйинда урган 60-голи бўлди.
Англия терма жамоасидаги сўнгги 30 ўйинда Кейн бевосита 32 гол урган - 26 гол ва 6 голли узатма.