Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Суҳроб Бердиев: "Голим ойнинг энг чиройлиси бўлишини кутмагандим"

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бўлса керак, "Андижон" футболчи Суҳроб Бердиевнинг Суперлига 19-тур доирасида “Навбаҳор” дарвозасига урган голи сентябрь ойининг энг чиройли голи дея эътироф этилди.

Ўша баҳсда “Бургутлар” 2:1 ҳисобидаги ёқимли ғалабани тантана қилгандилар. Бу хусусида футболчимиз “Андижон” матбуот хизматига шундай деди:

“Тўғрисини айтсам, голим ойнинг энг чиройлиси бўлишини кутмагандим. Чунки сентябрь ойида бошқа учрашувларда ҳам чиройли голлар урилганди. Уларнинг орасида менинг голимни биринчи ўринга қўйишган экан, бундан хурсандман. Бу биргина менинг эмас, бутун жамоамизнинг ютуғи. Кутмагандим.

Буни фаолиятимдаги энг чиройли гол десам ҳам бўлаверади. Негаки, ушбу гол “Андижон” жамоамизга уч очко олиб келди ва энг кераклиги ғалаба қозондик, мухлисларимизни хурсанд қилдик. Шуниси билан эсда қоларли гол бўлди, десам ҳам бўлади. Ҳар бир голни қандай урилгани эмас, балки ғалаба келтиргани муҳимроқ.

“Сўғдиёна” билан ўйинга тайёргарлигимиз яхши давом этяпти. Мураббийларимизнинг ўйлаган режаси асосида машғулотларни олиб боряпмиз. Худо хоҳласа, бу сафар ҳам ишқибозларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддамиз”, - дея муносабат билдириб ўтди, Бердиев.

“Андижон” матбуот хизмати.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 14:39, 18.10.2023.
Ўқилди: 1364 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.