Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Шарифа Давронова: «Осиё ўйинларининг олтин медали мен учун муҳим эди»

Баҳо:
+ | -

Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Шарифа Давронова, шубҳасиз, Ханчжоу-2022 XIX ёзги Осиё ўйинларининг қаҳрамонларидан бири. Эндигина 17 ёшни қарши олган спортчимиз учҳатлаб сакраш дастурида ўзидан анча катта, халқаро майдонда улкан тажрибага эга рақибалари билан муносиб беллашиб, олтин медални қўлга киритди. Бу гал Шарифанинг чемпионликка эришиши учун 14.09 метр натижа кифоя қилди. Эътиборингизга ёш чемпионимиз билан ташкил қилган кичик суҳбатимизни ҳавола қиламиз:

— 2023 йил бошида янги йилда олдингизга қўйган мақсадларингиз ҳақида гапирганингизда Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида ғалаба қозониш ва 15 метрлик маррани забт этишни ният қилганингизни айтган эдингиз. «Осиё Олимпиадаси»нинг чемпионлиги нақд қилинди. 15 метрли натижага эришиш учун нималар қилмоқдасиз?
— Мақсадлардан энг асосийсини бажара олдим. Осиё ўйинларининг олтин медали мен учун жуда муҳим эди. Афсуски, ёз фаслининг бошида жароҳат олганимдан кейин машғулотлардаги режалар бутунлай ўзгариб кетди. Шу боис, 15 метрли маррани забт этиш бироз кейинроққа қолмоқда. Ҳозир бу йўлда мураббийим билан ишлаяпмиз.

— Ўша жароҳатингиз жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашишга тўсқинлик қилди. Осиё ўйинларида ҳам у ўз таъсирини кўрсатмадими?
— Йўқ, таъсири бўлмади. Жароҳат жаҳон чемпионатида анча панд берган эди. Осиё ўйинларига юқори спорт формасида етиб келдим. Шу боис унда керакли натижани кўрсата олдим.

— Осиё ўйинлари давомида узунликка сакраш дастурида ҳам қатнашдингиз. Бу салбий таъсир ўтказмадими?
— Аксинча, фойда бўлиб хизмат қилди дейиш мумкин. Очиғи, узунликка сакраш дастури мен учун асосий бўлган уч ҳатлаб сакраш йўналишига муносиб тайёргарлик бўлиб хизмат қилди. Узунликка сакраш асосий дастурим бўлмагани учун унда максимал даражада ҳаракат қилмадим. Бу эса уч ҳатлаб сакрашдаги чиқишимда катта ёрдам берди.

— Йил якунигача қандай режалар бор?
— Қисқа дам олишдан сўнг яна машғулотларни бошладик. Бизда йил якунигача мусобақалар йўқ. Келаси йил бошида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ва жаҳон чемпионати бор. Ҳозир мураббийим билан шунга тайёргарлик олиб боряпмиз. Насиб қилса, уларда Олимпиада нормативини бажаришга ҳаракат қиламан.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 15:17, 18.10.2023.
Ўқилди: 1531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.