62 ёшли Висенте дель Боске Испания терма жамоаси унинг бош мураббий сифатидаги энг охрги иш жойи бўлиб қолишини маълум қилди.
Мутахассис 2008 йил ёзида Луис Арагонеснинг истъфосидан кейин "Қизил фурия"ни бошқариб келмоқда. Дель Боскенинг қўл остида испанлар 2010 йил жаҳон чемпионлигини, 2012 йил Европа чемпионлигини қўга киритдилар.
Олдинроқ, Дель Боске Испания термасидан кетиб, пенсияга чиққунига қадар қаердадир ишлаб туриши айтилаётган эди. Аммо мураббий ҳозирги иш жойи унинг фаолиятидаги энг охиргиси бўлишини маълум қилди.