"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоадоши Арда Гюлерни мақтади.
18 ёшли туркиялик футболчи ёзда "Фенербахче"дан Испанияга кўчиб ўтганди. Жароҳатлари туфайли вундеркинд ҳамон "Лос-Бланкос"даги дебютини ўтказа олмади, аммо бу унинг жамоадошларини мунтазам равишда унинг истеъдодини мақташига тўсқинлик қилмайди.
"Гюлер эндигина 18 ёшда, лекин у биз қила олмайдиган кўп нарсаларни қилишга қодир", - деди Кроос.