Португалиялик ҳужумчи Жоау Феликс ижара муддати тугагач, «Барселона»да қолиши мумкин.
Бу ҳақда «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта гапирди.
«Агар Жоау шундай ўйнашда давом этса, уни жамоада сақлаб қолиш учун ресурслар топишимиз керак бўлади.
«Барселона»нинг мақсади - Ла Лигадаги олтин медал ва Чемпионлар Лигасидаги ғалаба. Деку Хави билан ажойиб муносабатда.
Мен бош мураббийнинг ишидан жуда мамнунман, у жамоани яхши бошқаради», - деди Лапорта.