"Ювентус" матбуот хизмати жамоа футболчиси Николо Фаджиоли билан боғлиқ вазият бўйича клуб баёноти матнини эълон қилди.
Италиялик футболчи ноқонуний пул тиккани учун 7 ойга дисквалификация қилинди. У тергов билан ҳамкорлик қилишга қарор қилди ва шунинг учун енгиллаштирувчи жазо олди. Шунингдек, 22 ёшли футболчи 12 500 евро жарима тўлаши ва терапевтик даволаниши керак бўлади.
"Клуб ФИГ № 177/АА расмий пресс-релизини эътиборга олади ва Николо Фаджиолини ушбу йўлда тўлиқ қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди ва болага белгиланган терапевтик режани амалга оширишда зарур ёрдам кўрсатади.
Ишончимиз комилки, Николо клуб, унинг жамоадошлари, оиласи ва унга ёрдам берадиган мутахассислар кўмагида терапевтик ва машғулотлар жараёнига катта масъулият билан ёндашади ва дисквалификация муддати тугаганидан кейин муносиб хотиржамлик билан рақобатга қайтишга қодир" - дейилади баёнотда.