Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси Неймарнинг ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Уругвай билан ўйинда (0:2) олган жароҳати учун товон пули олиши мумкин.
Олдинроқ, бразилиялик тиззанинг хоч боғлами шикастлангани ва мениск йиртилгани сабабли узоқ муддатга сафдан чиққани маълум бўлганди.
RMC Sport нашри хабарига кўра, "Ал-Ҳилол" ФИФАдан "клуб ҳимояси" вариантини фаоллаштириши мумкин, бу эса терма жамоада ўйнаб жароҳат олган жароҳатланган футболчининг молиявий йўқотишларини қисман қоплаш имконини беради.