Кириш Регистрация

Дисквалификация қилинган "Ювентус" футболчиси мавсумнинг сўнгги ўйинида жамоасига ёрдам бериши мумкин

Баҳо:
+ | -

"Ювентус"нинг дисквалификация қилинган ярим ҳимоячиси Николо Фаджоли қайси ўйинда майдонга қайтиши мумкинлиги маълум бўлди.

Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, ноқонуний пул тиккани учун 7 ойга дисквалификация қилинган ярим ҳимоячи 2024 йилнинг 20 майигача футбол фаолиятидан четлаштирилган. Демак, футболчи 26 май куни бўлиб ўтадиган Италия А Сериясининг мавсумидаги сўнгги ўйинида "Монца"га қарши учрашувда жамоасига ёрдам бера олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий чемпионатда Фаджоли "Бьянконерлар" либосида олтита ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 22:39, 19.10.2023.
Ўқилди: 1149 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик