Франция терма жамоаси ва Мюнхеннинг "Бавария" клубининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Кингсли Команда фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятлари бор. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда инсайдер Экрем Конур хабар берди.
Журналистнинг сўзларига кўра, вингер Премьер-лиганинг бир қанча клублари манфаати доирасида, аммо уларнинг номи ошкор этилмаган.
27 ёшли франциялик футболчи 2017 йилнинг ёзидан бери мюнхенликларнинг футболчиси ҳисобланади. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2026/2027 йилги мавсум охирида якунига етади. Transfermarkt портали Команнинг нархини 65 миллион еврога баҳоламоқда.