"Интер" бош директори Жузеппе Маротта жамоа ҳужумчиси Лаутаро Мартинес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мартинес менинг - Лео Мессим. Лаутаро аллақачон чемпион бўлган ёш истеъдод. У ҳар куни ривожланмоқда. Унинг шартномаси? Ҳозирча ҳеч қандай тафсилотларни айтмоқчи эмасман. Аммо шуни айта оламанки, сиз бу масалада хотиржам бўлишингиз мумкин", - деди "Интер" бош директори.
Лаутаро "кўк-қоралар" сафида 2018 йилнинг июлидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг "Интер" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. 26 ёшли форварднинг трансфер қиймати 100 миллион еврога баҳоланмоқда.