Италиялик мураббий Антонио Конте қайси клубни тарк этганидан кўпроқ афсусда эканлигига жавоб берди.
"Хайрлашиш? Менинг энг катта афсусланганим жамоадаги уч йиллик фаолиятимдан сўнг "Ювентус"ни тарк этишим. Кичик муаммоларни катта деб била бошлаганимда кетишга қарор қилдим", - деди Конте Belve билан суҳбатда.
Массимилиано Аллегри жамоани тарк этса, Конте "Ювентус"га қайтиши мумкинлиги аввалроқ хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Антонио Контенинг сўнгги иш жойи Лондон "Тоттенхэм" клуби бўлган. Италиялик мутахассис 2021 йилдан 2023 йилгача инглиз клубини бошқарган.
Мураббийлик фаолияти давомида Конте саккизта чемпионликни қўлга киритди: бешта “Ювентус” билан, битта “Интер” билан ва яна иккитасида “Челси” билан.
Айни дамда “Ювентус” 17 очко билан Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.