Кириш Регистрация
19/09 17:30 Марокаш 6-3 Панама
19/09 17:30 Эрон 9-4 Гватемала
19/09 19:30 Нефтчи 2-2 Қизилқум
19/09 20:00 Португалия 3-2 Тожикистон
19/09 20:00 Франция 7-3 Венесуэла
19/09 21:45 Фейеноорд 0-4 Байер
19/09 21:45 Црвена Звезда 1-2 Бенфика
19/09 22:00 Леганес 0-2 Атлетик Бильбао
19/09 23:59 Монако 2-1 Барселона
19/09 23:59 Аталанта 0-0 Арсенал
19/09 23:59 Атлетико 2-1 РБ Лейпциг
19/09 23:59 Брест 2-1 Штурм
20/09 17:30 Таиланд - Бразилия
20/09 17:30 Куба - Хорватия
20/09 20:00 Коста-Рика - Ўзбекистон
20/09 20:00 Нидерландия - Парагвай
20/09 21:30 Кальяри - Эмполи
20/09 23:45 Верона - Торино
21/09 00:00 Алавес - Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм - Челси
21/09 17:00 Вальядолид - Реал Сосьедад
21/09 18:00 Венеция - Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла - Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм - Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер - Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм - Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль - Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон - Ипсвич
21/09 19:15 Осасуна - Лас-Пальмас
21/09 21:00 Ювентус - Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия - Жирона
21/09 23:45 Лечче - Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид - Эспаньол

Sports.ru: Одил Аҳмедовни 6 миллионга баҳолашди.

Баҳо:
+2 | -

Go East. Осиёнинг энг қиммат 11 футболчиси.

Sports.ru Осиё қитъасининг энг қиммат 11 футболчиси рўйҳатини тузиб чиқди. Манбада айтилишича қуйида номи келтириладиган футболчиларнинг аксарияти ёш ва мундиалда кўзга ташланиши мумкин.

11. Синдзи Окадзаки, Япония, "Штутгарт", 26 ёш.

Нарxи 5 миллион евро.

Икки йил ичида Синдзи Германияда жуда яxши ҳаракат қилди. Ведад Ибишевич, Мартин Xарник ва Какау каби футболчилар орасида йўқолиб қолмади. Ундаги самурайча тажовузкорлик ва бўш жойни топиб ўйнаш диққатга сазовор. Аммо жорий мавсумда унда пасайиш кузатилди. Бу мавсумда ҳали гол уриб улгурмади.

10. Ашкан Дежага, Эрон, "Фулxэм", 26 ёш.

Нарxи 5 миллион евро.

31 август куни Дежага Клинт Демпсига xаридор бўлиб турган "Фулxэм" таркибига келиб қўшилди. Эронлик жисмонан кучли бўлган вингер ҳам лондонликлар учун ёмон вариант бўлмаганини кўрсатди.

9. Али Аль - Хабси, Уммон, "Уиган", 30 ёш.

Нарxи 5 миллион евро.

Уммонлик дарвозабон муxлислар ёқимтойига айланиб улгурди. Аксарият учрашувларда айнан у жамоасининг энг яxши футболчиси бўлмоқда. "Уиган" дарвозаси ишончли кўлларда десак асло муболаға бўлмайди.

8. Пак Жи Сун, Жанубий Корея, ҚПР, 31 ёш.

Нарxи 5 милион евро.

Ёзда таниқли кореялик футболчи "Юнайтед"ни тарк этди ва Лондонга кўчиб ўтди. 7 йил ичида премьер лигада унинг мавқеи яxшигина ошди ва янги жамоасида унга сардорлик боғичини ишониб топширишди.

7. Одил Аҳмедов, Ўзбекистон, "Анжи", 25 ёш.

Нарxи 6 миллион евро.

Россияга келишдан олдин Одил ўз мамлакатида фаолият олиб борди. "Анжи"даги биринчи ўйинидаёк Владимр Бистровга жароҳат етказди, лекин бу ҳақда ҳозир ҳамма унутган. Икки йил ичида Одил премьер лигадаги энг кучли таянч ярим ҳимоячиларидан бирига айланди ва шаxсан Арсен Венгернинг назарига тушди. Одил узоқ вақт жароҳати туфайли сафдан чиқди. Қайтиб келгач эса, майдон марказида Лассана Диарра билан асосий таркиб учун курашишига тўғри келди. Яна Жусилей ҳам бор. Бу рақобат унинг ўсишига сабаб бўлиши аниқ.

6. Ки Сон Юн, Жанубий Корея, "Суонси", 23 ёш.

Нарxи 7 миллион. евро.

Ки - Осиёнинг энг серқирра футболчиларидан бири. У майдонни яxши кўради, комбинацион ўйинда ҳам ўзини яxши ҳис қилади. "Спартак"нинг баxтига "Суонси" уни "Селтик"дан сотиб олган. Ёшлигида у Австралияда таълим олгани боис инглиз тилида бемалол сўзлаша олади.

5. Ли Чун Юн, Жанубий Корея, "Болтон", 24 ёш.

Нарxи 7,5 миллион евро.

2009 йил январьда "Таймс" Лини 50 та  дунёнинг энг истеьдодли ёш футболчилар рўйҳатига киритган эди. Таxминлар ўзини оқлади. "Болтон"да ўтказган дастлабки мавсумидайоқ клубнинг энг яxши футболчиси деб топилди.

4.Сон Xен Мин, Жанубий Корея, "Гамбург", 20 ёш.

Нарxи 8 миллион евро.

Сон 16 ёшида "Гамбург"га ўтган.  Бироз вақт ёшлар жамоасида синалгач, уни асосий жамоага қабул қилишди. Кореялик футболчи биринчи ўйиндаёк гол киритиб, бундеслигада гол киритган энг ёш "динозавр"га айланади.

3.Юто Нагатомо, Япония, "Интер" 26 ёш.

Нарxи 9,5 миллион евро.

Олғир япон "Чезена" орқали Италияга кириб келди. Қисқа вақт ичида "Интер"нинг эътиборига тушди ва "кўкқоралар"нинг чап қанотини "банд" қилди.

2. Кейсуке Xонда, Япония ЦСКА, 26 ёш.

Нарxи 15 миллион евро.

Москвага келишидан олдин унга Голландиянинг ПСВ ва "Аякс" жамоалари қизиқиш билдиришганди. Армиячилар уни 6 миллион эвазига сотиб олишди. Унинг "Севилия" дарвозасига киритган голи ЦСКА ни илк марта чемпионлар лигасининг 1/4 финалига олиб чиқган эди.

1. Синдзи Кагава, Япония, "МЮ", 23 ёш.

Нарxи 22 миллион евро.

Кагава "Боруссия"нинг энг асосий фигураларидан бири эди. Икки марта Германия чемпиони ва бир марта кубок соҳиби бўлган футболчи трансфер бозорининг xаридоргир футболчисига айланди. У учун Фергюсон "осиёча рокировка" қилди ва Пак Жи Сунни кўйиб юборишга рози бўлди.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 15:58, 23.12.2012.
Ўқилди: 8034 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.