«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли ҳужумчи Рафаэль Леау билан муносабатлари ҳақида гапирди.
«Мен ҳар доим Леау мен каби мураббийдан мамнун эканлигига ишонганман ва энди бунга янада ишончим комил», - дея Пиолининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.
Жорий мавсумда 24 ёшли португалиялик футболчи А Серияда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.